Ўзбекистон | 07:37 / 26.05.2022
6180
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида ҳаракатланаётган поезд вагонида чироқ ўчиб қолди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси вагонида чироқ ўчиб қолгани ҳақида видеолар тарқалди. Пойтахт метрополитени ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Видеодан кадр

Қайд этилишича, «Тинчлик» метро бекатида ҳаракатланаётган 34-йўналишли ҳаракат таркибининг вагон чироқларини электр билан таъминловчи ҳимоя автомати ишлаган.

Маълумотда айтилишича, автомат ишлаб кетиши оқибатида поезднинг битта вагонида чироқ ўчган.

“30 сониядан сўнг машинист томонидан икки бекатнинг оралиқ қисмида йўриқномага асосан автомат ёқилиб, чироқлар қайта тикланди”, дейилади хабарда.

Бундан олдин Тошкент метросида 58 ёшли эркак поезд йўлига тушиб кетганди.

Мавзуга оид