Ўзбекистон | 08:23 / 27.05.2022
5571
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон цемент импорти ҳажмини камайтирди
Ўзбекистонга 4 ойда 662 минг тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 26,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 662 минг тонна цемент импорт қилинган.
Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 372 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Тожикистон – 289,5 минг тонна;
- Қозоғистон – 185,3 минг тонна;
- Қирғизистон – 179,3 минг тонна;
- Туркманистон – 3,7 минг тонна;
- Эрон – 3,7 минг тонна;
- Россия – 344 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга цемент асосан Тожикистондан олиб келинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024
Ўзбекистон 10 ойда қанча электромобил импорт қилгани айтилди
13:07 / 18.11.2024