Непалда йўловчи самолёт қулаб тушди, унинг бортида 22 киши бўлган
Непалда кичик йўловчи самолёт ҳалокатга учраган ҳудудда ишлаётган қутқарувчилар борт йўловчилари бўлган 14 кишининг қолдиқларини аниқлашган. Tara Air авиакомпаниясига тегишли бўлган DHC-6-300 Twin Otter самолёти якшанба куни қулаб тушган, унинг бортида Германиянинг икки фуқароси, тўрт нафар ҳиндистонлик ва 16 нафар непаллик бўлган.
Канада самолётсозлик компанияси de Havilland томонидан ишлаб чиқарилган икки моторли кичик самолёт 29 май куни маҳаллий вақт билан соат 09:55 атрофида сайёҳлар орасида машҳур бўлган Покхара шаҳридан Ҳимолай тоғидаги Жомсом аҳоли пункти томон парвоз қилган. Бу парвоз 20 дақиқа вақт олади, самолёт эса қўнишга тахминан беш дақиқа вақт қолганида қуруқлик билан алоқани йўқотган.
Ҳалокат жойида қутқарув амалиёти ўтказилмоқда. «14 кишининг жасади аниқланди, қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Об-ҳаво жуда ёмон, аммо биз қутқарувчилар гуруҳини ҳалокат жойига етказа олдик», деган «Франс пресс» агентлигига Непал фуқаро авиацияси бўйича агентлик расмийси Део Чандра Лал Карн.
Непал армияси вакили Нараян Сивал душанба куни твиттердаги саҳифасида қулаб тушган самолёт тасвирларини эълон қилди. Уни қидириш ишлари тахминан бир кун давомида олиб борилган.
Непалда авиация ҳалокатлари - камёб ҳодиса эмас, уларнинг аксари об-ҳаво тез ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, бу тоғли мамлакатда учиш-қўниш полосалари кўп ҳолларда мураккаб рельефли ҳудудларда жойлашади.
2018 йил бошида US-Bangla авиакомпанияси самолёти Бангладеш пойтахти Даккадан учиб, Непал пойтахти Катмандуга қўниш чоғида ёниб кетган, натижада унинг бортида бўлган 71 кишидан 51 нафари ҳалок бўлганди.
2019 йил апрелида Непал шарқидаги Лукла шаҳрида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, вертолётга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:37 / 14.12.2024
Фуқаро авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокатлар
15:29 / 25.11.2024
Вилнюс аэропорти яқинида юк ташувчи Boeing қулаб тушди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
22:43 / 21.10.2024