Ўзбекистон | 08:13 / 31.05.2022
8606
2 дақиқада ўқилади
Давлат харидларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, низомда қуйидаги тушунчалар назарда тутилган: аванс тўлови, закалат, давлат буюртмачиси, давлат харидларининг режа-жадвали, давлат харидларининг электрон тизими ва бошқалар.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
- харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
- бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
- энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
- ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
- тўғридан тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
- давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
17:42 / 16.12.2024
7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024