Ўзбекистон | 19:10 / 01.06.2022
11506
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 1 июнь - «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан «ВАҚФ» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан болалар учун байрам тадбири ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Болалар жаннатнинг гўзал капалакларидир» шиори остида ўтказилган тадбир доирасида фонд ҳамда ҳомийлар кўмагида пойтахт масжидлари техник ходимлари ва эҳтиёжманд оилаларнинг 63 нафар фарзандларига хатна тўйи ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбирда болалар ва уларнинг яқинлари учун байрам дастурхони ёзилиб, кўплаб совғалар тарқатилди.

Мавзуга оид