Саудия Арабистони Ўзбекистонга хурмо совға қилди
Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотлари совға сифатида тақдим этилди. 7 июн куни ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ибн Солиҳ ал-Гаҳра ал–Утайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази делегацияси аъзолари билан ушбу хурмони топшириш маросимида қатнашди.
Шунингдек, маросимда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Фирдавс Халимов, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Музаффар Саломов иштирок этди.
Тадбирда Ҳомиджон Ишматбеков Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ва подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари марказига совға учун миннатдорчилик билдириб, унинг биринчи марта тақдим этилмаётгани ва бундай хайрия ишлари ўзаро алоқалар рамзи эканини таъкидлади.
Элчи эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг турли соҳаларда Саудия – Ўзбекистон алоқалари ривожланишида тутган муҳим ўрнини қайд этиб ўтди. Хусусан, сўнгги икки йилда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ривожлангани таъкидланди.
Мавзуга оид
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
08:10 / 12.11.2024