Ўзбекистон | 17:23 / 11.06.2022
10928
1 дақиқада ўқилади
Республика олий таълим кенгашига янги ваколатлар берилди
Ҳукумат қарори билан Республика олий таълим кенгаши таркиби янгиланди, кенгашга янги ваколатлар берилди.
“Расмий хабарлар” каналида ёзилишича, киритилган ўзгаришларга мувофиқ эндиликда:
- олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кенгаш билан келишилади;
- Республика олий таълим кенгаши Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
- республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашилади;
- олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида “Ректорлар мактаби” тизими йўлга қўйилади.
Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Одил Абдураҳмонов бир вақтнинг ўзида кенгашга раислик қилади.
Мавзуга оид
12:09 / 04.04.2024
Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
11:55 / 04.04.2024
Олий таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди
14:37 / 07.03.2024
“Ёпилаётган нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчириш бўйича махсус комиссия қарорини кутяпмиз” – Вазирлик
15:04 / 21.02.2024