Жаҳон | 21:47 / 15.06.2022
11668
1 дақиқада ўқилади

Швециялик 103 ёшли аёл парашютда сакраб жаҳон рекордини ўрнатди 

Аёлда ушбу спорт турига қизиқиш юз ёшдан ошганидан сўнг уйғонган. 

Фото: Fox News

Швециялик 103 ёшу 259 кунлик Рут Линнеа Ингегард Ларссон парашютда сакраб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар берди Fox News.

Хабарда айтилишича, Ларссон парашютда илк бор 102 ёшида сакраган.

Аёлда ушбу спорт турига қизиқиш юз ёшдан ошганидан сўнг уйғонган.

Нашрнинг ёзишича, унинг беш нафар фарзанди, 19 набираси ва 30 эвараси бор. Ларссон шунингдек, кроссворд ечишни ёқтиради ва черков хорида куйлайди.

Мавзуга оид