Ўзбекистон | 13:35 / 17.06.2022
10763
1 дақиқада ўқилади

61 та бозорда санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилмаган

61 та деҳқон бозорида санитария қоидалари ва гигиена нормативларга риоя этилмагани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, бу борада 73 нафар мансабдор ва жавобгар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, ҳудудий судларга юборилди.

Гўшт, сут, қандолат, салат ва нон маҳсулотларини савдо расталаридан ташқарида, аравачаларда, махсус кийимларсиз, тиббий кўрикдан ўтмасдан, санитария қоидаларига зид равишда савдо қилаётган 158 нафар фуқарога маъмурий баённома тузилиб, ўрнатилган тартибда жаримага тортилди.

Сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440 198,5 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинди.

Мавзуга оид