Жаҳон | 22:53 / 22.06.2022
11628
1 дақиқада ўқилади
Украиналик қочқинлар сони 8 млн нафардан ошди
Қочқинларнинг ярмидан ортиғи (4,1 млн киши) Полшага йўл олган.
24 февралдан сўнг Украинани 8 млн 7014 киши тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълум қилди.
Маълумот берилишича, уларнинг ярмидан ортиғи (4 млн 146 минг 144 киши) Полшага йўл олган.
Россиядан 1 млн 305 минг 18 нафар қочқин қўним топган. Украиналик қочқинлар сони бўйича кейинги ўринларда Венгрия (814 минг 607 киши) ва Руминия (691 минг 413 киши) турибди.
ТАСС манбасига кўра, Россиядаги Украина, “ДХР” ва “ЛХР”дан келган қочқинлар сони 2 млн нафардан ошган. Уларнинг ярмидан ортиғи ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалардан келган.
Мавзуга оид
21:42
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024