Ўзбекистон | 18:16 / 24.06.2022
19423
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда TikTok ва Twitter блокдан чиқарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда блокланган Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари блокдан чиқарилиши кутилмоқда. Kun.uz манбасининг бу маълумотини АКТ вазирлиги вакили ҳам тасдиқлади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2021 йил ёзида TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйилганди.

Чекловга мазкур тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақламаётгани сабаб бўлган. 2021 йил 16 апрелдан кучга кирган қонунда шундай талаб белгиланганди.

Бу қарор ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан тинимсиз танқидларга учраб келаётган бўлса-да, блок ҳамон очилмай қолмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб турибди ва Силикон водийсидаги йирик IT-компаниялар билан музокаралар ўтказмоқда.

Бундан аввалроқ расмийлар Конституцияга ҳар ким интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини киритиш кераклигини айтишганди.

Мавзуга оид