Жаҳон | 16:09 / 25.06.2022
12923
1 дақиқада ўқилади

Бобур ҳақидаги китоб The Guardian эътирофига сазовор бўлди

Фото: acdfuz

“Бобур тарихи. Шаҳзода, Султон, Донишманд” The Guardian газетаси талқинига кўра, жорий йилнинг ёз фаслидаги болалар учун энг яхши суратли нашрлар рўйхатига киритилди.

Бундан ташқари, Анурадха Шарма муаллифлигидаги китоб Буюк Британиянинг нуфузли болалар китоблари гуруҳлари уюшмаси аъзоси Редингдаги болалар китоблари гуруҳи томонидан июн ойининг энг яхши китоби деб топилди.

“Бобур тарихи. Шаҳзода, Султон, Донишманд” асари Бобурнинг хотиралари жамланган “Бобурнома”нинг гўзал қайта ҳикоясидир. Бу ислом адабиёти тарихидаги биринчи ҳақиқий таржимаи ҳол бўлган эди.

Китоб шу йилнинг май ойида инглиз тилида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси @acdfuz томонидан Scala Publishers нашриёти билан ҳамкорликда нашр этилган. Август ойида ўзбек ва рус тилларида ҳамда учта Брайл шрифтида чоп этилади.

Мавзуга оид