Президентнинг ваколат муддати 7 йилга узайтирилиши мумкин
Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклиф этилмоқда. Бу – Конституцияни ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасига киритилган.
Лойиҳа “Халқ сўзи” газетасининг бугун, 25 июл кунги сонида эълон қилинди. Лойиҳа электрон шаклда Meningkonstitutsiyam.uz порталига ҳам жойланиши кутилмоқда.
Қонун лойиҳаси ҳар бир бандга алоҳида изоҳ қолдириш мумкин бўлган regulation.gov.uz порталига жойлаштирилиши масаласи очиқ қолмоқда.
Аввалроқ Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Kun.uz'га берган интервюсида Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, “янги ҳуқуқий макон” яратилиши, натижада ҳар бир фуқаро, хусусан амалдаги давлат раҳбарида ҳам ўз номзодини президентликка илгари суриш имконияти бўлишини айтганди.
Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгаришлар референдум ўтказиш орқали қабул қилинишини эълон қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг ваколат муддати 2011 йилда 7 йилдан 5 йилга қисқартирилганди.
Мавзуга оид
00:30
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024