Жаҳон | 21:57 / 29.06.2022
16435
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина 144 нафардан ҳарбий асирларни алмашди

Украина томонининг маълум қилишича, ватанга қайтган 144 нафар ҳарбийнинг 95 нафари «Азовстал» ҳимоячилари бўлиб, улардан 43 нафари «Азов» полки аскарлари ҳисобланади.

Фото: Россия мудофаа вазирлиги

Россия ва Украина ўзаро ҳарбий асирлар алмашувини ўтказди.

«Бугун Донецк халқ республикаси ва Россия Федерациясининг асирга олинган 144 нафар жангчисини уйларига қайтаряпмиз»,— деди ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР раҳбари Денис Пушилин.

Унинг сўзларига кўра, алмаштирилган украиналикларнинг аксарияти ярадорлардир.

Пушилиннинг айтишича, Украина асирлигидан озод қилинганлар орасида «жуда қимматли» ҳарбийлар ва сафарбар қилинган аскарлар бор. У алмаштирилган украиналик асирлар орасида «Азов» аскарлари бор-йўқлигига аниқлик киритмади.

Украина томонининг маълум қилишича, ватанга қайтган 144 нафар ҳарбийнинг 95 нафари «Азовстал» ҳимоячилари бўлиб, улардан 43 нафари «Азов» полки аскарлари ҳисобланади.

Бу Россия ва Украина ўртасида 13-марта ҳарбий асирлар алмашувидир. 28 июн куни 17 нафар украиналик ҳарбий 15 нафар россиялик ҳарбийга алмаштирилганди.

Мавзуга оид