Ўзбекистон | 09:39 / 06.07.2022
13521
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда бир гуруҳ ўқувчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Ҳозирда жамоат жойида муштлашган шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 5 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида келишмовчилик ортидан жанжал юзага келган.

Жанжал давомида ўқувчилар жамоат жойида ўзаро муштлашган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига ИИБ ходимлари етиб келиб, жанжал бартараф этилган. Жанжалда қатнашган фуқаролар ИИБга олиб келиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Паст Дарғом туманида тиббиёт ходималари ўртасида оммавий жанжал содир бўлганди.

Мавзуга оид