Жаҳон | 18:25 / 13.07.2022
16988
1 дақиқада ўқилади
КХДР “ДХР” мустақиллигини тан олди
“ДХР” раҳбари Денис Пушилиннинг сўзларига кўра, ушбу қарор келгусидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлади.
КХДР Донецк Халқ Республикаси мустақиллигини тан олди, деб маълум қилди “ДХР” раҳбари Денис Пушилин.
"Донецк Халқ Республикасининг халқаро мақоми ва давлатчилиги мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бу дипломатиямизнинг яна бир ғалабаси", — деб ёзди у Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор келгусидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлади.
"Биз Донбасс аҳолисини қўллаб-қувватлагани учун КХДР халқига миннатдорлик билдирамиз", — дея қайд этди Пушилин.
2022 йил 21 феврал куни Путин Россия «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллигини тан олишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
12:20
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024
Украина: Россия КХДР аскарларига сохта ҳужжатлар беряпти
13:51 / 18.12.2024