Ўзбекистон | 16:09 / 18.07.2022
5082
1 дақиқада ўқилади

Ургутда қарийб ярим кило опийни 75 миллион сўмга сотаётган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ “оғуфуруш”ларнинг фаолиятига чек қўйилган.

Видеодан кадр

Тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи У.Х., М.Н., М.У. ҳамда Л.Т. бошқа бир фуқарога 472,15 грамм опий гиёҳвандлик моддасини 75 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, икки нафар тожикистонлик фуқаро опий гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга машинага ўрнатилган пропан газ баллони ичига жойлаб олиб ўтиб, Ургутда олаётганда газ баллони портлаб кетганди.

Мавзуга оид