Ўзбекистон | 14:29 / 21.07.2022
18617
1 дақиқада ўқилади

Таътилда замонавий касбларни текин ўрганиш имконияти пайдо бўлди

Фото: AP

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқувчилари учун янги лойиҳа эълон қилинди. Вазирлик ташкил қилган Миллий таълим ресурслари канали 14 хил касбларни бепул ўрганиш имконини беради.

Миллий таълим ресурслари каналида замонавий касбларнинг 14 йўналишида 500га яқин видеодарслар жойланган. Ушбу онлайн дарслар профессионал мутахассислар томонидан ишлаб тайёрланган бўлиб, мутлақо текин. Видеокурслар йўналиши қуйидагича:

Видеокурслар рўйхати:

  1. Фото таҳрирлаш
  2. AutoCAD
  3. Логистика
  4. 2D Animatsiya
  5. 3D Animatsiya
  6. 3D MAX Start
  7. 3D MAX Interyer
  8. 3D MAX Eksteryer
  9. Frontend
  10. JavaScript Node JS
  11. Электрон тижорат
  12. Digital marketing
  13. Андроид дастурлаш
  14. Видео монтаж

Ушбу электрон курслар умумтаълим мактаб ўқувчиларини ҳам шахсий, ҳам касбий ривожлантиришни мақсад қилган. 

Ижтимоий тавсия

Мавзуга оид