Ўзбекистон | 21:02 / 30.07.2022
15419
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҲЭТК ходимлари аномал иссиқ кунларни қандай ўтказди?

Сўнгги ҳафталардаги жазирама сабаб совитиш қурилмаларига эҳтиёж ортиб кетиши натижасида ҳатто Тошкентда ҳам электр таъминотида кўплаб узилишлар рўй берди. Бу эса соҳадаги жиддий камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганини яна бир бор кўрсатиб қўйди.

Kun.uz мухбири расмийлар таклифига билан Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимларининг иш фаолияти, хусусан пойтахтнинг турли нуқталаридаги электр қурилмаларида юзага келган носозликлар қандай бартараф этилаётгани билан танишди.

Чилонзор тумани электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Эркин Турдиевнинг айтишича, одатий кунларда 5-6 та авария кузатилган, аномал иссиқ кунлари эса носозликлар сони суткасига 100-150 тагача чиққан.

Эркин Турдиев, Чилонзор тумани электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси

“Келиб тушган мурожаатларни ўша куннинг ўзида ҳал қилиш мақсадида махсус бригадалар сонини кўпайтирдик. Тўғри, баъзи вақтларда улгурмадик, 1-2 соатларга кечиктириш ҳолатлари бўлди. Юқори кучланиш кабелларини тўғрилаш жараёнида битта кабелнинг бирданига бир нечта шикастланган жойлари ҳам чиқиб қоляпти, шунинг ҳисобига вақтдан ютқаздик.

Биз 24 соат ичида бу каби носозликларни бартараф этиб, халққа электр энергиясини етказиб беришга уриняпмиз”,– дейди бош муҳандис.

Дилшода Шомирзаева тайёрлади.

Мавзуга оид