Тошкентда банкдан 15 млрд сўм пул ўғирлаган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида банкдан жуда кўп миқдорда пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди.
2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўз жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтнинг “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шундан сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11 453 244 343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, уларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
Шунингдек икки нафар гумонланувчилар, 1986 йилда туғилган С.У. ҳамда 1988 йилда туғилган Э.А.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024