Бектемир Мелиқўзиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди
Босниялик боксчига қарши жангнинг 3-раундида рефери техник нокаут қайд этди.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқувчи ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди. Ўн раундга мўлжалланган жангнинг дастлабки раундида Бектемир Мелиқўзиев тана қисмига берилган кучли зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Кейинги раундларда ҳам Мелиқўзиев тўла устунлик кўрсатиб, кетма-кет зарбалари билан рақибни пассив ҳимояланишга мажбур қилди.
Учинчи раунд охирида эса рефери Бектемирнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024