Ўзбекистон | 08:51 / 09.08.2022
4533
1 дақиқада ўқилади

Касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул муддати узайтирилди

Касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабули 20 июлга қадар этиб белгиланган эди.

Касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул муддати 15 августга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунда битирувчи ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқиши инобатга олиниб, уларга бу борада керакли шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.

Ҳужжатлар kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади.

Платформага:

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID-карта маълумотлари;
  • 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Мавзуга оид