Ўзбекистон | 09:37 / 13.08.2022
11245
1 дақиқада ўқилади

Кимлар ва нималар давлат чегараси орқали навбатсиз ўтказилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда давлат чегараси орқали қатор транспорт ва товарлар навбатсиз ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Фото: atpress.kz

Қайд этилишича, улар қуйидагилар:

  • қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар ва улар кетаётган автотранспортлар;
  • оғир беморлар, ҳомиладор ва ногиронлар, 7 ёшгача болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар ва улар кетаётган автотранспортлар;
  • халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспортлар;
  • тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, ОАВ учун хабарлар ва бошқа материаллар;
  • табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспортлар;
  • президент администрацияси ёки ҳукумат тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспортлар ва товарлар;
  • Ўзбекистон хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
  • Ўзбекистон олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Мавзуга оид