Ўзбекистон сув омборларидаги сув захираси ҳажми маълум қилинди
Республика сув омборларида 9,6 млрд кубометр сув захираси мавжуд. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд кубометрга кўп.
АОКАда ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов бу йилги суғориш мавсумида қанча миқдорда сув етказиб берилиши юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён 344 008 гектар майдонда, жумладан, 77 793 гектар майдонда – томчилатиб суғориш, 11 431 гектар майдонда – ёмғирлатиб суғориш, 4 478 гектар майдонда – дискрет усулда суғориш технологиялари ишга туширилди.
66 483 гектар майдонда – кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида, 35 035 гектар майдонда – эгатга плёнка тўшаб суғориш йўлга қўйилди. 148 789 гектар майдон лазерли текисланди.
Йил якунига қадар 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинишини таъминлаш ва сув тежовчи технологиялар билан қамраб олинган майдонларни 27 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024