Қозоғистонда Hyundai Creta ва Accent автомобилларини йиғиш тўхтатилди
Дилерлар Creta ёки Accent автомобили сотиб олиш учун навбатда турганларга Hyundai компаниясининг бошқа моделига навбатга ёзилишни таклиф қилмоқда.
Hyundai Trans Kazakhstan заводи Hyundai Creta кроссоверлари ва Accent седанларини йиғишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.
«Геосиёсий вазият сабабли баҳорда Россиядан бутловчи қисмлар келиши тўхтаганди. Корхона ўтган вақт давомида захира билан ишлади ҳамда Hyundai Motor Company билан бутловчи қисмларни бошқа мамлакатлардан етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Ҳозирда етказиб беришни давом эттириш ва янги логистика занжири масаласи ҳал қилинмоқда», — дейилади компания баёнотида.
Қайд этилишича, яқин вақт ичида бутловчи қисмларнинг етиб келиши кутилмаяпти.
Дилерлар Creta ёки Accent автомобили сотиб олиш учун навбатда турганларга Hyundai компаниясининг бошқа моделига навбатга ёзилишни таклиф қилмоқда.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
18:39 / 15.02.2024