Спорт | 08:17 / 22.08.2022
19260
2 дақиқада ўқилади

Украиналик боксчи Усик супер оғир вазнда учта камарини ҳимоя қилди

Александр Усик реванш жангида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуани мағлуб этди. Саудия Арабистонидаги жанг 12 раунд давом этди.

Фото: AFP

Бокс бўйича жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик бирданига учта халқаро бокс ташкилоти - WBA, WBO ва IBF талқинига кўра супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди. 20 август, шанба куни Саудия Арабистонида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа билан ўтказилган ва 12 раунд давом этган реванш жанги натижасида Усик очколар бўйича ғалаба қозонди.

Эндиликда 35 ёшли украиналик боксчига фақат WBC талқини бўйича жаҳон чемпиони камлик етмаяпти. Бу ерда британиялик Тайсон Фюри чемпион ҳисобланади, бироқ у яқинда яна бир бор боксдаги фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини малум қилди. Эндиликда Усик 20 та ғалабага эга бўлиб, улардан 13 таси нокаут билан тугаган.

Жошуа билан жангдан сўнг Александр Усик ватанпарварлик руҳида баёнот бериб, ғалабасини Украинага бағишлади. «Мен бу жангни Украинага, УҚК ва ўз ватанимни ҳимоя қилаётган барчага, жамоам ва бутун мамлакатимга бағишлайман», — деди у. Украина президенти Володимир Зеленский Усик ғалабасининг рамзий маъносини таъкидлади. 

«Қийин, аммо шундай муҳим ва зарур ғалаба! Жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилиш - бу казаклар оиласидан бўлган ҳар бир киши ўзиникидан воз кечмаслиги, бунинг учун курашиши ва албатта ғалаба қозонишининг рамзидир!», деб ёзган Зеленский. Twitter’даги микроблогида. 

Мавзуга оид