Жаҳон | 19:01 / 29.08.2022
5139
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ҳукумати Бағдодда комендантлик соати жорий этилди

Душанба куни шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садр сиёсатдан кетишини эълон қилди. Унинг тарафдорлари парламентда норозилик билдиришда давом этмоқда.

Фото: AP

Шиалар раҳнамоси Муқтадо ас-Садрнинг сиёсатни тарк этиши тўғрисидаги баёноти ва унинг тарафдорлари намойишларга чиққанидан кейин Ироқ ҳукумати Бағдодда комендантлик соати жорий этди.

Муқтадо ас-Садр сиёсатдан кетишини эълон қилганидан сўнг унинг юзлаб тарафдорлари Бағдоддаги "яшил ҳудуд"га бостириб кирди. "Ал-Арабия" телеканалининг хабар беришича, намойишчилар Ироқ ҳукумати штаб-квартирасига ҳам кириб борган.

Душанба куни ас-Садр сиёсатдан кетишини эълон қилди. Унинг тарафдорлари парламентда норозилик билдиришда давом этмоқда.

Августда ас-Садр мамлакат суд ҳокимиятини парламентни тарқатиб юборишга, президентни эса муддатидан олдин парламент сайловларини белгилашга чақирганди. Лекин Ироқ олий суд кенгаши буни рад этди.

Мавзуга оид