ПФЛ Рўзиқул Бердиевнинг аккредитациясини вақтинча бекор қилди
Суперлига 17-тури доирасидаги «Насаф» - «Локомотив» (0:0) учрашувидан кейинги хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мезбон клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга нисбатан чора кўрди. ПФЛ хабарига кўра, Рўзиқул Бердиев ўйин якунида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг қорин қисмига зарба берган.
«Суперлига 17-туридан ўрин олган «Насаф» — «Локомотив» учрашуви якунига етгач мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб борди ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширди. Учрашув якунига етгач мазкур масала юзасидан бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ЎзПФЛ комиссари билдирги тақдим этди. Унда қайд этилишича, учрашув якунига етиши билан «Насаф» футбол клубининг қатор футболчилари ҳамда бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳакамлар бригадасини ўраб олган. Бу вақтда бош мураббий бош ҳакам либосини қўпол тарзда тортган ҳамда унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Рўзиқул Бердиевга тақдим этилган аккредитацияни тегишли қўмиталар мазкур вазиятни ўрганиб чиққунига қадар қайтиб олади. Бош мураббий Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан жой олган «Локомотив»га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди.
Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун «Насаф» 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишни 9 сентябрь куни ўтказиш таклифини ЎФАга киритди. Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини таъминлаш мақсадида қўмиталар йиғилишига Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг ўзи ҳам таклиф этилиши кўзда тутилган.
Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилгани, шунингдек, «Насаф» устозининг Тошкентга келишида муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида 8 сентябрь санаси танлаб олинди. Бердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади», - дейилади ПФЛ хабарида.
Маълумот учун, ҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб ўтилган. Гарчи «Насаф» жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-да, клуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.
Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев «Локомотив»га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида аксарият мухлислар ўз жамоаларига қарши мухлислик қилиб хоинлик қилгани, бош ҳакам ва захирадаги ҳакамлар VAR ишлаётгани ҳақида унга нотўғри маълумот берганини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
17:54 / 01.11.2024