Кремль россиялик миллиардерларни РФга қайтишга чақирмоқда
Бизнесменларнинг фикрича, санкцияларга тушган олигархларнинг Путинни тахтдан ағдаришга уриниши эҳтимоли жуда кам.
Ғарб санкцияларига тушган ва хорижда яшаётган бизнесменларга Кремлдан тез-тез қўнғироқ қилишмоқда ҳамда уларни ватанга қайтишга чақиришмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Financial Times хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, санкциялар миллиардерларни Россияга қайтишга мажбур қилмоқда.
"Санкциялар элитани Кремлга яқинлашишга мажбур қилмоқда, ҳаттоки улар буни истамаса ҳам", - деб суҳбатдошлардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирди газета.
Журналистлар билан суҳбатлашган бизнесменларнинг фикрича, санкцияларга тушган олигархларнинг Владимир Путинни тахтдан ағдаришга уриниши эҳтимоли жуда кам.
"Сарой тўнтаришини амалга ошириш учун саройда бўлиш керак. Санкцияларга тушганларнинг бирортаси ҳам саройда эмас", - деган суҳбатдошлардан бири.
Путин Украинага қарши уруш бошлаганидан сўнг ўнлаб россиялик бизнесменларнинг Ғарб банкларидаги ҳисобрақамлари музлатилди, айримлари акцияларини сотишга мажбур бўлди. Натижада уларда Ғарбга нисбатан норозилик шаклланди ва улар ҳозирда қолган бойликларини сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда, деб ёзади FT.
Россиялик 21 нафар бизнесмен ўзларига қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш учун Европа судига мурожаат қилган.
The Financial Times маълумотига кўра, россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этишга асос бўлган кўплаб ҳужжатлар ОАВдаги хабарлар ёки ижтимоий тармоқлардаги постларга таяниб қабул қилинган. Ҳозирда бу ҳужжатлар янги маълумотлар билан тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024