Ўзбекистон | 10:43 / 09.09.2022
8956
1 дақиқада ўқилади

Нукус – Мўйноқ – Тошкент авиақатнови йўлга қўйиляпти

Uzbekistan Airways Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишидаги авиақатновни йўлга қўймоқда.

Фото: Kun.uz

2022 йил 12 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ Нукус - Мўйноқ - Тошкент йўналишидаги қатновларни жорий қилмоқда. 

Авиакомпания хабарига кўра, бу Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчилар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Авиақатновлар душанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, фақат 9 сентябр куни HY-012 Нукус – Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аэропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади ҳамда кўрсатилган жадвал бўйича қатновни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Мўйноқ туманида Ўзбекистоннинг энг шимолий аэропорти бор. У 1947 йилда қурилган, аммо 1990-йиллардан бери йўловчи ташиш учун фойдаланилмаган. Бир пайтлар Тошкент, Нукус, Қўнғирот, Нукус, Урганч ва бошқа шаҳарларга парвозлар бўлган.

Мавзуга оид