Ўзбекистон | 10:15 / 11.09.2022
17227
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни соат 06:05 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 автомобиль йўлининг 38 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Дўстлик—Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia қарама-қарши йўналишдаги ГАЗ-330 юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда бўлган йўловчиси оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Воқеа жойига зудлик билан бошқарма ёнғин-қутқарув отрядидан қутқарувчилар бўлинмаси етиб келиб, уларни махсус ускуналар ёрдамида чиқариб олган.

Мавзуга оид