Қамчиқдаги ЙТҲ 9 та автомобил иштирокида содир бўлгани маълум қилинди
Volvo юк машинаси ўз йўналишидаги саккизта транспорт воситасини уриб кетган.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қамчиқ довонидаги йирик ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, Volvo юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Matiz, Cobalt, Isuzu юк машинаси, Nexia-2, Cobalt, MAN юк машинаси, Cobalt ва Spark’ни уриб юборган.
Оқибатда 3 та Cobalt, Spark ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан, воқеа жойида 3 нафар фуқаро вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳамда Наманган вилояти, Поп туманидаги Марказий шифохонага юборилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ ФВВнинг ушбу ҳодиса юзасидан берилган хабарида шифохонага ётқизилган беморлардан бири вафот этгани айтилганди.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024