Ўзбекистон | 11:28 / 12.09.2022
8472
1 дақиқада ўқилади

Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотни олиш тартиби тушунтирилди

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни қандай олиш мумкинлиги маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

“Давлат хизмати янгиликлари” каналида ёзилишича, фойдаланувчилар ушбу давлат хизматидан президентнинг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори 3-бандида келтирилган «тадбирлар режаси»га асосан фойдаланади.

Ариза берувчилар мазкур давлат хизматидан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиб, сўров юбориш орқали исталган вақтда фойдаланиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул. Хизмат натижаси автоматик равишда (реал вақт режимида) шаклланади.

Маълумот учун, сўнгги 12 ой давомида ушбу давлат хизматидан 352 870 мартадан кўп фойдаланилган.

Мавзуга оид