Ўзбекистон | 10:26 / 13.09.2022
12257
1 дақиқада ўқилади

Августда қайси ҳудудларда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

Август ойида 4123 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг август ойида республика бўйича 4123 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. 

2022 йилнинг дастлабки август ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилди – 530 та ҳолат.

Шунингдек, ажрашиш ҳолатлари Фарғона вилояти (508 та ҳолат), Самарқанд вилояти (448 та ҳолат) ва Тошкент вилоятида нисбатан кўп кузатилди (419 та ҳолат).

Қолган ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:

  • Наманган вилояти – 398 та;  
  • Андижон вилояти – 369 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 251 та;
  • Сурхондарё вилояти – 248 та; 
  • Бухоро вилояти – 200 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 160 та;  
  • Хоразм вилояти – 183 та; 
  • Жиззах вилояти – 158 та;  
  • Сирдарё вилояти – 137 та;
  • Навоий вилояти – 114 та.

Мавзуга оид