Спорт | 19:58 / 15.09.2022
16603
1 дақиқада ўқилади

Рожер Федерер фаолиятини якунлашини эълон қилди

41 ёшли теннисчи сентябрда бўлиб ўтадиган Лейвер кубоги фаолиятидаги охирги мусобақа бўлишини айтган.

Фото: AFP

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарга кўра, 41 ёшли теннисчи сентябрда бўлиб ўтадиган Лейвер кубоги фаолиятидаги охирги мусобақа бўлишини айтган.

«Кўпчилигингиз биласиз, охирги уч йилда жароҳат ва операциялар менга муаммолар келтирди. Тўлиқ спорт формасига қайтиш учун кўп меҳнат қилдим. Аммо ўз танамнинг имконият ва чегараларини ҳам биламан», — деди спортчи.

Август ойида Федерер энг кўп даромад топган теннисчилар рўйхатида етакчи бўлганди. У мусобақалардан ташқарида 90 млн доллар ишлаган.

Рожер Федерер фаолияти давомида «Улкан дубулға» туркумидаги мусобақаларда 20 марта ғалаба қозонган. У шунингдек, 2008 йилги Олимпиада ўйинларида олтин ва 2012 йилги ўйинларда кумуш медалга сазовор бўлган.

Мавзуга оид