Ўзбекистон | 09:18 / 15.09.2022
3618
1 дақиқада ўқилади
«Темир дафтар»даги оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби маълум қилинди
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга қандай тартибда тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;
- ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
- тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатория шароитда даволанади;
- ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.
Мавзуга оид
19:39 / 03.11.2022
“Ўзбекистонда эндиги ислоҳотлар таълим ва тиббиётга қаратилиши керак” — Шиксин Чен
10:41 / 31.10.2022
Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди
18:37 / 26.10.2022
«Ҳамшираларга эътиборимиз қониқарли эмас» – президент бу касб вакилларининг аҳамиятига тўхталди
17:29 / 26.10.2022