Бир қатор давлатларда Россиянинг «Мир» картасини қабул қилиш тўхтатилди
Қозоғистон, Арманистон, Туркия ва Вьетнамдаги бир қанча банклар АҚШ Молия вазирлигининг иккиламчи санкциялар хавфи ҳақидаги огоҳлантириши фонида Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.
Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамдаги қатор банкларда «Мир» карталари билан ишлаш тўхтатилди.
Хусусан, Туркияда икки йирик банк — Is Bankasi вa DenizBank, Қозоғистонда — Халқ банки, Вьетнамда — BIDV россияликларнинг карталари билан операциялар амалга оширишдан бош тортди.
Аввалроқ, АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг «Мир» тўлов тизими билан ишлайдиган банкларга огоҳлантириш билан чиққанди. Унда Россияга нисбатан амалга оширилган иқтисодий санкциялар кўзланган натижасини бермагани, шу сабабли Ғарб давлатлари аввал жорий қилинган чекловларни кучайтириш ниятида эканлиги маълум қилинганди.
Ҳозирга қадар «Мир» тўлов тизими билан Туркия, Вьетнам, Жанубий Корея, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон банклари ҳамкорлик қилиб келаётган эди.
Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллинанинг изоҳ беришича, «Мир» тўлов тизимига нисбатан жорий қилинган чекловлар карталарни қабул қилиш географиясини кенгайтириш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. Бироқ санкциялар бу ишни бутунлай тўхтата олмайди.
Маълумот учун, 2019 йилда НСПК ва Ягона Республика процессинг маркази ўртасида имзоланган шартнома доирасида 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги тижорат банклари ҳам «Мир» карталарини қабул қила бошлаган. Шунингдек, «Мир» карталаридан Uzcard карталарига трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати ҳам ишга туширилган. Ҳозирча Ўзбекистон Марказий банки «Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик давом этиши ёки тўхтатилиши юзасидан изоҳ бермади.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024