Ўзбекистон | 12:26 / 22.09.2022
8369
3 дақиқада ўқилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда республикамизнинг турли ҳудудларида электр тармоқлари корхоналари ходимлари ҳамда мансабдор шахслари томонидан электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган ва бошқа ҳолларда фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган шахслар ваколатли органлар томонидан қўлга тушгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Шу ўринда истеъмолчиларга шуни таъкидламоқчимизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими истеъмолчилар томонидан сарфлаган электр энергияси миқдорини камайтириш ёки бошқа йўл билан йўқ қилиш имконини бермайди. Мазкур тизимга уланган истеъмолчилар балансига ташқи таъсир орқали камайтириш имкони йўқлигини таъкидлаб ўтамиз. Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган “Тошкент ҲЭТК” АЖ ҳамда “Жиззах ҲЭТК” АЖлардаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу билан бир қаторда “Самарқанд ҲЭТК” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими томонидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига асосан Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида яширин иқтисод ва коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган ҳудудий электр тармоқларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилиб, мазкур шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

 Юқоридагига ўхшаган ҳолатлар юзасидан электр тармоқлари ходимлари томонидан электр энергиясидан қарздорликни камайтириб бериш юзасидан таклифларига рози бўлманг. Бу электр тармоқларидан қарзингиз камайишига эмас, балки шахсий манфаатларингизга ҳам зарар келтириши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизматининг ишонч телефонларига (78 150 75 64, 78 150 75 61) ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари;

Телеграм: https://t.me/hetmuloqot ;

Телеграм орқали мурожаатлар юбориш учун: @HET_admin

Инстаграм: https://www.instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari/ ;

Фейсбук: https://www.facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari

Шунингдек мурожаатларни расмий веб-сайт орқали юбориш ҳам мумкин: https://www.het.uz/oz

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 1154 қисқа рақамли Колл-маркази ҳам тун-у кун фаолият юритмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид