Ўзбекистон | 08:41 / 22.09.2022
7975
1 дақиқада ўқилади
Йўқотилган мактаб шаҳодатномаси дубликатини олиш осонлашди
Жорий йил 1 июлидан бошлаб шаҳодатнома дубликатини онлайн олиш имкони яратилган. Бу ҳақда Ягона портал хабар бермоқда.
Янги хизмат доирасида:
- шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);
- шаҳодатнома дубликатини олиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);
- ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди.
Қайд этилишича, аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома.
Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгургани айтилади.
Мавзуга оид
18:24 / 19.06.2023
Мактаб битирувчилари шаҳодатномани 20 июндан юклаб олиши мумкин
09:13 / 19.06.2023
Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон шаклда берилади
16:20 / 01.02.2023
2022/2023 ўқув йилидан мактаб битирувчилари шаҳодатномалари электрон шаклда берилади
11:49 / 22.07.2022