Жаҳон | 02:00 / 23.09.2022
19469
2 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири Фаластин давлати тузилишини қўллашини айтди

Фото: Fox News

Исроил бош вазири Яир Лапид БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқишида икки халқ ўртасидаги можароларга чек қўйиш учун Фаластин мухторияти базасида тўлақонли давлат тузиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

«Бизда фақат битта шарт бор: бўлажак Фаластин давлати тинчликка интилган бўлиши керак», — деган Лапид.

«Фаластинликлар билан икки давлат, икки халқ принципига асосланган келишув — бу Исроил хавфсизлиги, иқтисодиёти, фарзандларимиз келажаги учун тўғри йўл», — дея қайд этди Лапид.

Лапиднинг БМТ Бош ассамблеясида қилган баёноти Исроил собиқ бош вазири Бинямин Нетаняҳу танқид остига олди.

«Лапид Исроилни фаластинликлар томонидан қазилган чоҳ томон бошламоқда. Лапидга Кфар-Саба, Петах-Тиква ва Нетания чегараларида Фаластин давлати тузишга йўл қўйиб бермаслигимиз керак. Исроилни Осло фалокатига қайтаришга йўл қўймаймиз», — деган Нетаняҳу. 

Нетаняҳу шунингдек, Лапидни Эрон билан курашмаганликда айблаган.

Мавзуга оид