Ўзбекистон | 10:18 / 24.09.2022
14237
1 дақиқада ўқилади

Аҳолисида автомобиллар сони энг кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Қайси ҳудуд аҳолисида автомобиллар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йил 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани ташкил этмоқда. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қиляпти – 525 028 та.

Иккинчи ўринни 392 475 та автомобил билан Самарқанд вилояти эгаллаган бўлса, учинчидан поғонадан 325 009 та машина билан Фарғона вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент вилояти – 324 154 та;
  • Қашқадарё вилояти – 260 583 та;
  • Андижон вилояти – 223 783 та;
  • Наманган вилояти – 218 613 та; 
  • Бухоро вилояти – 212 757 та;
  • Хоразм вилояти – 210 255 та;
  • Сурхондарё вилояти – 183 364 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 135 872 та;
  • Навоий вилояти – 97 439 та;
  • Жиззах вилояти – 90 860 та;
  • Сирдарё вилояти – 68 278 та.

Мавзуга оид