Ўзбекистон | 11:32 / 04.10.2022
4262
1 дақиқада ўқилади

Интернетда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид халқаро битим тасдиқланди 

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2021 йил 12 ноябрда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатлари ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Мавзуга оид