Самарқандда триатлон бўйича Осиё кубоги бошланди
Самарқанд эшкак эшиш каналида Ўзбекистон тарихида биринчи марта триатлон бўйича «2022 Asian Triathlon Cup Samarkand» халқаро турнирига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири А.Икромов, Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Маҳмудов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, триатлоннинг мамлакатимизда оммалашиб бораётгани ва спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги ютуқларини эътироф этишди. Шунингдек, турнирга юксак савияда тайёргарлик кўрилгани учун ташкилотчиларига миннатдорлик билдирилди.
Шундан сўнг 30 давлатдан келган 70 нафар профессионал спортчи триатлоннинг классик йўналиши - очиқ ҳавзада 1,5 километрга сузиш, 40 километрга велопойга, 10 километрга югуриш баҳсларида иштирок этишди.
9 октябрь куни 160 нафар ҳаваскор атлетлар Ўзбекистон чемпионлиги учун кураш олиб боришади.
Триатлон 2000 йилдан бери Олимпиада, 2016 йилдан бери Паралимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024