Ўзбекистон | 13:22 / 08.10.2022
14336
1 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2022 йил 6 октябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 2000 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси, 1987 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси, 1993 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси, 1980 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги JETOUR русумли транспорт воситаси тўқнашган. 

Дастлабки олинган маълумотга кўра, ЙТҲ сабаби: Nexia-3 русумли транспорт воситаларидан бири ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатланган ва бошқа транспорт воситаси билан тўқнашган. Натижада, тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тўқнашув натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек йўловчиси - вояга етмаган, 2013 йилда туғилган Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид