ЎзМУда йўқолган нодир китоблар иши бўйича суд ҳукми ўқилди
2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмаган. 2021 йил декабрига қадар у ердаги 100дан ортиқ қимматбаҳо ва ўта нодир китоблар йўқолган – жами зарар 2,6 миллиард сўм деб баҳоланган.
10 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида Ўзбекистон Миллий университетидан йўқолган нодир китобларга доир суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.
Маълум қилинишича, музокаралар чоғида прокурор суддан судланувчини 6 йил-у, 2 ой муддатга озодлик маҳрум қилиб, 2,6 миллиард сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Судланувчи, ЎзМУ Ахборот ресурс маркази директори И.К. терговда унга қўйилган айбловлар ўз исботини топмаганини ва китобларни у ўғирламаганини таъкидлаган.
2 соатдан ошиқ давом этган музокаралардан сўнг суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, судланувчига узил-кесил 2 йил мансабдорлик ва моддий-жавобгарлик берувчи лавозимларда ишлашни тақиқлаш ҳамда 5 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчи И.К., унинг яқинлари ва адвокати ҳукмдан норози эканини ҳамда апелляция шикоятини беришини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмаган. 2021 йил 23 декабрь куни Kun.uz у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100дан ортиқ китоблар сотиб юборилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Хабардан бир кун ўтиб, ҳолатни Бош прокуратура ўргана бошлади. Дастлаб вазиятга изоҳ беришдан қочиб юрган ЎзМУ ректорати ОАВларга бошқа китобларни кўрсатиб, улар йўқолмаганига ишонтирмоқчи бўлди.
2022 йил 21 февраль куни прокуратура органлари ўрганиш ишларини якунлади. Текшириш давомида ЎзМУ Ахборот-ресурс маркази фондида сақланган ХII-ХIХ асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва мансабдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Дастлабки суд жараёнлари жорий йилнинг 26 август куни бошланган ва унда тергов ҳам давом этаётгани сабабли жараёнларни тасвирга олишга рухсат берилмаган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш ва бошқа тергов ҳаракатлари якунига кўра, бошқа марказ ходимларининг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:50 / 25.11.2024
Жанубий Кореяда армиядан бўйин товлаш учун атай семирган фуқаро қамалди
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
22:38 / 18.05.2024
Тошкентда ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
15:23 / 27.02.2024