Жамият | 22:12 / 26.10.2022
21344
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда эркак хотинини ғишт билан уриб ўлдирди

Мирзаобод туманида яшовчи 38 яшар эркак ўзаро жанжаллашиб қолгач, турмуш ўртоғининг бошига ғишт бўлаги билан бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган.

37 яшар аёл зудлик билан тез ёрдам машинасида Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилади. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Мирзаобод туман бўлимининг маълум қилишича, мазкур оила низоли оилалар қаторига киритилган бўлиб, 17 октябрь куни аёлга ҳимоя ордери берилган. Шу куни ИИБ ходимлари аёлнинг эри билан тушунтириш ишлари олиб боришган. 18 октябрь куни эса мазкур жиноят содир этилган.

Марҳуманинг эрига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид