Жамият | 20:20 / 27.10.2022
24503
1 дақиқада ўқилади

Бош режа ва яшил шаҳар умиди. Kun.uz'да #Boricha подкасти

Kun.uz подкаст жанридаги суҳбатларни йўлга қўймоқда. Эндиликда энг долзарб мавзулар ҳақида подкаст шаклида ҳам суҳбатлар ташкил этамиз. #Boricha лойиҳасининг илк сонида Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси ва Ўзбекистоннинг долзарб экологик муаммолари ҳақида суҳбатлашдик.

Ўтган ҳафта давлат раҳбарига тақдим этилган бош режа лойиҳаси борасида бир қатор саволлар туғилди. Kun.uz бу масалада интервью ва мақолалар эълон қилди. Янги режа доирасида яшил ҳудудлар кўпайиши, янги шаҳар қурилиши, транспорт ва инфратузилма яхшиланиши ҳақида оптимистик баёнотлар янгради.

Шу билан бирга, октябр ойида Ўзбекистон, хусусан, Тошкент яна чанг-тўзон ичида қолди. Дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида мутлақ пешқадамлик қилган пойтахтимиз, шунингдек, ҳавоси текширилмайдиган, бироқ доим заҳар ва ғубордан аҳолиси азият чекадиган мамлакатимизнинг бошқа шаҳарлари ҳам борки, муаммо кундан кунга жиддийлашиб бораётганини ҳар биримиз ҳис қилиб, кўриб боряпмиз.

#Boricha лойиҳасининг илк сони учун ана шу бир-бирига боғлиқ мавзуларни танлаб олдик. Яшил шаҳар қурилиши бўйича эксперт Темур Аҳмедов ва иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов меҳмонимиз бўлишди.

Мавзуга оид