Ўзбекистон | 10:54 / 02.11.2022
8596
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон гиламларини асосан қирғизистонликлар сотиб оляпти

Ўзбекистон 9 ойда қиймати 26,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 26,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 млн AҚШ долларига кам. 

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 15,6 млн доллар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Озарбойжон – 3,6 млн;
  • Афғонистон – 2,6 млн;
  • Россия – 2,5 млн;
  • Қозоғистон – 1,1 млн;
  • Тожикистон – 401 минг AҚШ доллари.

Мавзуга оид