Ўзбекистон | 21:01 / 02.11.2022
12139
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Telegram фаолиятида узилишлар кузатилди. АКТ муносабат билдирди

Мутахассислар алоқани сақлаб қолишга уриниш бўлаётганини маълум қилишди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда Telegram фаолиятида муаммо юзага келди, бу ҳақда Telegram ижтимоий тармоғи мижозларини қўллаб-қувватлаш Маркази вакили хабар берди.

«Уланишдаги муаммолар. Telegram тармоғида бирмунча вақт давомида алоқа узилиб қолмоқда. Жамоа бундан хабардор. Муаммо Telegram тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда», дейилади хабарда.

Марказ вакили муаммо бартараф этилганидан сўнг, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Telegram билан боғлиқ муаммо ҳақида изоҳ бериб, фойдаланувчиларни тинчлантирди.

«Telegram мессенжери уланишидаги баъзи фойдаланувчилардаги муаммолар туфайли, «у Ўзбекистонда блокланди» деб хавотирланишга ўрин йўқ», дейилади баёнотда.

Telegram тармоғида алоқа сифати билан боғлиқ муаммо сўнгги марта 23 март куни қайд этилган ва муваффақиятли бартараф қилинган эди.

Мавзуга оид