Германия уяли алоқа тизимида оммавий узилиш юз берди
Деярли барча уяли алоқа операторлари ишида катта муаммолар ҳақида хабар берилди.
Германияда уяли алоқа операторлари ишида кенг кўламли носозлик юз берди. Бу ҳақда 17 ноябр, пайшанба куни Bild нашри хабар қилди.
Нашр турли ресурслар ишидаги носозликларни кузатувчи Allestörungen порталига таяниб, Германиянинг деярли барча уяли алоқа операторлари муаммоларга дуч келганини қайд этди. Хусусан, уларнинг мижозлари қўнғироқ қилиш имкони йўқлигини маълум қилишди.
Абонентлар шикояти статистикасига кўра, муаммолар ҳақидаги хабарларнинг аксарияти, яъни 19 мингдан ортиғи О2 оператори абонентларидан келиб тушган. Компания Twitter саҳифасида носозликни тасдиқлади ва муаммони бартараф этиш устида иш олиб борилаётганига ишонтирди.
Bild нашрининг ёзишича, муаммо сабаби ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
08:03 / 21.12.2024